UZINFOCOM датамаркази шу каби комплексларга қўйиладиган барча талабларга жавоб беради: маълумотларни сақлаш ва уларнинг яхлитлигини таъминлаш, маълумотлар сақлашни заҳиралаш, 24 соат давомида доимий техник хизмат кўрсатиш.
Co-location — бу икки хил турдаги сервер қурилмасини (Tower ва RACK) Маълумотлар марказида жойлаштириш, интернетга улаш ва узлуксиз электр қуввати билан таъминовчи хизмат туридир
VPS - веб-хостинг хизмати ва сервер ўртасидаги ўзаро келишув хизмати. Яъни хизмат веб-хостинг хизматига нисбатан анча тезкор, ишончли ва қулай хамда co-locaton хизматига ўхшаш лекин виртуал сервердир.
Комплекс мониторинг ва техник қўллаб-қувватлаш
Маълумотларнинг ахборот ҳавфсизлигини керакли даражада таъминлаш
Кафолатланган даражада хизмат кўрсатишни амалга ошириш
Ишончли юқори технологик инфратузилманинг мавжудлиги
24 соат қўриқлаш тизими
Автоном электр таъминоти тизими
Автоматлаштирилган иқлим-назорат тизими
Ҳурматли абонентлар!
Веб-хостингни бошқариш панели дастурий таъминоти учун техник қўллаб-қувватлаш тўхтатилганлиги, ахборот хавфсизлигининг критик заифликларини бартараф этиш бўйича янгиланишларни олиш имконияти мавжуд эмаслиги, шунингдек, Дата-марказ хизматларини режали модернизация қилиш муносабати билан айрим серверларда «Веб-хостинг» хизматини кўрсатиш тўлиқ тўхтатилади.
2027 йил 1 январдан қуйидаги веб-хостинг серверлари ўз фаолиятини тўхтатади:
- g1.uzinfocom.uz
- g2.uzinfocom.uz
2027 йил 1 январдан бошлаб мазкур серверларга кириш имконияти ёпилади.
Агар маълумотларни юклаб олиш ёки лойиҳаларингизни жойлаштириш учун муқобил ечимларни (VPS / Дата-марказнинг замонавий хизматлари) танлашда ёрдам керак бўлса, техник қўллаб-қувватлаш хизматимиз сизга зарур ёрдам кўрсатишга тайёр.
23.10.2026Ҳурматли мижозлар ва ҳамкорлар!
Инфратузилмани режали модернизация қилиш доирасида «Ягона интегратори UZINFOCOM» МЧЖ 2027 йил 1 январдан бошлаб реселлер хостинг хизматини кўрсатиш тўхтатилишини маълум қилади.
Шу муносабат билан, мазкур хизматдан фойдаланувчилардан 2026 йил 31 декабрга қадар, шу кун ҳам қўшилган ҳолда, бошқарув панели орқали ўз сайтлари ва маълумотлар базаларининг тўлиқ захира нусхаларини (бэкапларни) юклаб олиш ва сақлашларини сўраймиз.
Диққат! 2027 йил 1 январдан бошлаб реселлер хостинг серверларига ва уларда жойлаштирилган маълумотларга кириш тўлиқ тўхтатилади. Юклаб олинмаган маълумотлар тиклаш имкониятисиз ўчириб ташланади.
23.10.2026Корпоратив почта хизмати фаолиятида вақтинчалик узилишлар кузатилаётганини маълум қиламиз.
Айни пайтда мутахассисларимиз хизматнинг барқарор ишлашини тиклаш бўйича зарур ишларни олиб бормоқда. Яқин вақт ичида корпоратив почта хизмати фаолияти тўлиқ тикланади.
Етказилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.
«Ягона интегратори UZINFOCOM» МЧЖ DataCenter тармоқ инфратузилмасида 2026 йил 30 май куни соат 23:00 дан 23:59 га қадар режалаштирилган техник ишлар олиб борилиши ҳақида маълум қилади.
Мазкур техник ишлар тармоқ инфратузилмасини модернизация қилиш, тармоқ қурилмаларини янгилаш ҳамда эскирган ускуналарни фойдаланишдан чиқариш орқали хизматлар барқарорлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида амалга оширилади.
Техник ишлар давомида айрим ахборот тизимлари ва сервислар фаолиятида қисқа муддатли узилишлар ёки секинлашишлар кузатилиши мумкин.
Барча ишлар хизматлар узлуксизлигини таъминлаш ва фойдаланувчилар учун ноқулайликларни минимал даражага туширишни инобатга олган ҳолда ташкил этилган.
Келтирилиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ҳамда тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.
28.05.2026Техник носозликлар сабабли авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Носозлик сабабларини тезкор бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Ишлар якунлангани ва тизим одатий режимда ишлаши тиклангани ҳақида қўшимча хабар берилади.
27.04.2026Маълум қиламизки, ҳозирги вақтда корпоратив электрон почта серверида регламент асосидаги техник ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур даврда хизмат фаолиятида вақтинчалик ўзига хос ҳолатлар кузатилиши мумкин. Электрон почта фаолияти қисқа муддатда одатий тартибда амалга оширилади.
26.03.2026