Узб Uzb Рус

Шахсий кабинет

Қўллаб-қувватлаш хизмати(+99871)202-2-202

Веб-хостинг хизмати

UZINFOCOM Марказининг технологик майдончаси миллий фойдаланувчилар ва биринчи навбатда, давлат бошқаруви ва ҳокимияти органлари, ҳамда таълим ва нотижорат муассасаларига замонавий даражадаги сифатли хостинг хизматини кўрсатиш мақсадида 2006 йилда ташкил этилган. Хизматлар ахборот ҳавфсизлигини таъминлашнинг барча халқаро стандартларига тўлиқ мос равишда кўрсатилади, шу билан бирга, ахборот ресурслари эгаларига ўз ресурсларини сақлаш ва маълумотлар билан ишлашда максимал қулайликни таъминлайди.

Ушбу технологик майдонча шу каби комплексларга қўйиладиган барча талабларга жавоб беради: маълумотларни сақлаш ва уларнинг яхлитлигини таъминлаш, маълумотлар сақлашни заҳиралаш, 24 соат давомида доимий техник хизмат кўрсатиш.

Фойдаланувчиларнинг технологик майдончада жойлаштирилган ресурслари унинг инфратузилмасидан фойдаланадилар. Ягона текширилган дастурий таъминотдан фойдаланиш эса мижозларга дастурларни яратиш заруриятидан озод этиб, уларни ахборот ресурсларини жойлаштириш ва фаолият юритиши билан боғлиқ муаммолардан ҳоли этади. Бундай комплекс ечим мижозлар учун мавжуд бўлган турли дастурий модуллардан фойдаланиш орқали ўз куч ва ресурсларини ахборот хизматларини шакллантириш ва жадаллаштиришга ёрдам беради.

Ҳозирги кунда технологик майдончада ЎзР Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сайти mitc.uz; ZiyoNET тармоғи мосламалари, www.ziyonet.uz портали; Миллий қидирув тизими www.uz серверлари; UZ домен зонасининг юқори бўғин ўзак серверлари жойлашган. Шу билан бирга технологик майдончада 110 тадан ортиқ давлат органлари, ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларнинг сайтлари жойлаштирилган ва уларнинг миқдори доимий равишда ўсиб бормоқда. 


Хат наъмунаси

Веб-хостинг хизмати тарифлари

UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш Маркази юридик ва жисмоний шахсларга қуйидаги тарифлар бўйича веб-хостинг хизматини кўрсатади:

Тариф режалари

М 50

М 100

М 250

М 500

М 750

G 1

G 2

G 3

G 4

G 5
Дискдаги умумий квота, Мб/Гб
   50    
 100    
 250      
 500       
 750      
1      
2      
3      
4   
5
Ойлик абонент тўлови, сўмда
4 000
6 000
15 000
22 000
25 000
 30 000 
 45 000 
 60 000 
 75 000 
 90 000 
Чекловлар
 
MySQL маълумотлар базалари сони
1
4
7
8
15
20 30 40 50
60
Доменлар сони
1
1
2
3
5
10 15 20 25
30
Субдоменлар сони
-
3
5
5
10
10 15 20 25
30
Муқобил домен сонлари
-
1
2
3
5
10 15 20 25
30
Почта манзиллари сони
1
5
10
15
20
25 30 35 40
45
1та почта манзили учун квота, Mb
10
30
50
80
100
125 150 200 250
300
FTP аккаунтлар сони
1
1
2
3
5
10 15 20 25
30

 

Имкониятлар: 

1.  FTP хизматлари;

2.  PHP5.3-PHP 5.7 va PHP 7.0;

3.  Веб сервер хатолари хақида фойдаланувчи хабарлари; 

4.  Муқобил домен номларини созлаш;

5.  Субдоменларни бошқариш, DNS зонасини бошқариш,  веб статистикаларини бошқариш, Хат жўнатувчилар рўйхатини бошқариш, спам филтрларини бошқариш имконияти;

6.  Маълумотларни тўлиқ резерв нусхаларини олиш, жумадан шанбага ўтар кечаси бўлиб ўтади. Ҳар бир резер нусхалари 28 кун давомида сақланади;

Ойларнинг сони  


Изоҳ
Барча нархлар ққС 20%ни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган


Регламент
Имтиёзли хостинг
Тадбиркорлар учун

Вверх