Хозирги вақтда Let's Encrypt очиқ сертификация марказидан веб-ресурслар учун SSL-сертификатлар олиш ва ишлаш муддатини узайтириш жараёнида муаммолар юзага келмоқда, шу билан бирга амалдаги сертификатлар ўз иш фаолиятини давом этирмокда. Муаммолар сабабларини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
04.10.2019 батафсил2019 йил 28 июл куни соат 01:00 дан 02:00 гача g1.uzinfocom.uz ва g2.uzinfocom.uz давлат веб-хостинг серверларининг дастурий таъминотини янгилаш ишлари кузда тутилганлиги сабабли, ушбу серверларда жойлашган давлат органларининг расмий веб-сайтлари ва корпоратив электрон почталари кўрсатилган вақт оралиғида уз фаолиятини юрита олмайди.
24.07.2019 батафсилБош провайдер "Узбектелеком" АК томонидан олиб бориладиган техник ишлар сабабли 05.05.2019й. соат 01:00 дан 05:00 гача UZINFOCOM Датацентр ресурсларининг Интернет тармоғидаги фаолиятида қиска муддатли узилишлар ва маълумотлар узатиш сифатининг пасийиши юзага келишини маълум қиламиз.
03.05.2019 батафсилБош провайдер АК "Узбектелеком" томонидан олиб бориладиган техник ишлар сабабли 14.04.2019й. соат 01:00 дан 02:00 гача UZINFOCOM Датацентр ресурсларининг Интернет тармоғидаги фаолиятида қисқа муддатли узилишлар юзага келишини маълум қиламиз.
12.04.2019 батафсилВеб-хостинг хизматининг ns5.uzinfocom.uz ва ns6.uzinfocom.uz серверларида техник носозликлар юзага келганлиги сабабли 11.04.2019 й. соат 00.00 дан 07.00 гача техник мутахассислар томонидан муаммоларни бартараф этиш чора тадбирлари амалга оширилади.
10.04.2019 батафсил