Узб Uzb Рус

Shaxsiy kabinet

Qo'llab-quvvatlash xizmati(+99871)202-2-202

Янги тўлов тизими PAYME!

UZINFOCOM Датамарказининг хизматлари учун тўловлар имконияти кенгайгани ҳақидаги хабарни етказишга шошиламиз. Ҳозирги кунга қадар Датамарказ хизматлари учун тўлов Websum, MBank, u-pay, Woy-wo орқали амалга оширилган эди. Энди эса ушбу жараённи payme.uz орқали ҳам амалга ошириш имкони яратилди.

Payme – бу сизнинг Uzcard online картангизни бошқариш ва кўплаб фойдали операцияларни бажаришнинг осон йўлидир:

-  Картадан картага пул ўтказиш

-  Uzcard картасини блок ҳолатига тушириш

-  Uzcard картаси ёрдамида амалга оширилган барча тўловларни назорати ва таҳлили

-  Жойларда тўловни амалга ошириш: телефонингиз ёрдамида ресторан ва савдо марказлари нуқталарида тўловни амалга ошириш имконияти

-  Хизматлар учун интернет тўловлар

 

 

UZINFOCOM Датамаркази хизматлари учун тўловининг янги имкониятидан фойдаланинг!

orqaga 14.09.2016
Вверх